АҚШ маъмурияти Тайвань армияси мудофаасини кучайтириш учун Тайванга 600 млн долларга тўрт дона MQ-9 Reaper учувчисиз учадиган қурилмалар сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда  Le Figaroсо хабар берди.

"Бу Тайванга ўз қуролли кучларини модернизация қилиш ва ишончли мудофаа салоҳиятини сақлаб қолиш имконини беради", - дейилади АҚШ давлат департаменти баёнотида.

Аввалроқ АҚШ маъмурияти Тайванга 135 дона Slam-ER қанотли ракеталари сотилишини маъқуллаганди. Ушбу шартнома қиймати 1 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

 Маълумотларга кўра, АҚШ ҳукумати Тайванга умумий қиймати 7 млрд долларлик турли қурол-яроғлар сотишни режалаштирган.