18:18 / 10.01.2017
32663

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки имтиёзли кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 2017 йил - «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да АҲОЛИНИ ТАДБИРКОР ҚИЛИШ» мақсадида ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун банк хизматлари ва кредит маблағларига эҳтиёжи ўрганиб чиқилмоқда.

2017 йил давомида республика ҳудудларидаги аҳоли хонадонларнинг барчасига банкларнинг масъул ходимлари томонидан бирма-бир кириб чиқилади, фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилаётган кредитлар, уларнинг шартлари, кредит ҳужжатлари ва гаров таъминоти туғрисида батафсил тушунтиришлар берилади.

Ўз навбатида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга намунавий лойиҳалар таклиф этилиб, уларнинг кредит ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилади ва қисқа муддатларда кредит маблағлари ажратилади.

Кредитлар қуйидаги йўналишларга ажратилади:
-    чорвачиликни ташкил этиш учун;
-    паррандачиликни ташкил этиш учун;
-    асаларичиликни ташкил қилиш учун;
-    қуёнчиликни ташкил қилиш учун;
-  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этиш учун;
-    иссиқхоналар ташкил этиш учун;
-    балиқчиликни ташкил этиш учун;
-    кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш учун;
-    касаначиликни ривожлантириш учун;
-    ҳунармандчиликка;
-    сартарошхона хизматини ташкил этиш учун;
-    тикувчилик ва чеварчиликни ташкил этиш учун;
-    пойабзал тузатиш устахонасини ташкил этиш учун;
-    умумий овқатланиш хизматини ташкил этиш учун;
-   маиший техникаларни тузатиш устахонасини ташкил этиш
учун; 
- гўзаллик салонлари ташкил қилиш учун;
- аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш
учун;
-    автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил қилиш учун;
-    автомобилларни ювиш шохобчаси ташкил қилиш учун;
-    компьютер хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш учун;
-    савдо фаолиятини йўлга қўйиш учун;
-    ҳаммомлар ташкил қилиш учун;
-    нонвойхона ташкил қилиш учун;
-    миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун;
-    бошқа фаолиятни амалга ошириш учун.

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиб, ўз бизнесингизни ташкил этинг!

Батафсил маълумотларни 234-11-17, 234-42-69 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top