Жамият | 22:19 / 11.01.2017
30618
1 дақиқада ўқилади

Мексикада туғилган икки бошли чақалоқ бир ҳафтадан камроқ яшади

Фото: (CEN)

Мексикада туғилган икки бошли чақалоқ бир ҳафтадан камроқ яшади, деб хабар бермоқда Fox News ахборот агентлиги. 

Ноёб генетик аномалияга эга чақалоқ Мексиканинг шимолидаги Сьюдад-Хуарез шаҳрида дунёга келганди. 

"Бу вазият ёки насл бўйича ўтган ирсий муаммо, ёки боланинг онасига ҳомиладорликнинг биринчи триместрида (3 ойида) белгиланган дорилар билан боғланган бўлиши мумкин", деб айтди шифокор Лоренцо Соберанас.

Шифокорнинг айтишича, у бундай ҳолатга фаолиятида биринчи марта учрамоқда. Бундай боланинг туғилиши камдан-кам учраши сабаб шифокор ва унинг ҳамкасблари боланинг ота-онаси ирсиятини ўрганишмоқчи.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид