Спорт | 18:42 / 11.01.2017
6597
1 дақиқада ўқилади

Пепе «Реал» билан келиша олмади, бундан Хитой жамоалари фойдаланиб қолмоқчи

«Реал» ҳимоячиси Пепени қўйиб юборишга тайёр. Ушбу футболчининг шартномаси шу йилнинг ёзига қадар тузилган ва бу шартнома муддатини узайтириш бўйича келишувга эришилмаган. 

AS нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи яна 2 йиллик шартнома имзоланишини истаганди, аммо Мадридда унга 1 йиллик ҳамкорлик таклиф қилинди.

Эндиликда, футболчи жамоани ёзда эркин агент сифатида тарк этмаслиги учун январь ойидаёқ бошқа жамоага ўтиши мумкин. 

Аввалроқ Пепега Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Шанхай СИПГ» клубларидан таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Пепе ҳозирда Мадрид жамоасида 5,5 миллион евро миқдорида йиллик маош олади, Хитойда эса унинг маоши икки баравар кўп бўлиши мумкин.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид