22:56 / 12.01.2017
16084

Ҳақиқий маймунлар орасига маймунсимон робот киритилди

Маймунсимонлар гуруҳига лангур (маймунларнинг бир тури) боласига ўхшаш робот киритилди. Маймунлар дастлаб янги "қабиладошларига" шубҳа билан муносабатда бўлишди. Айниқса роботнинг турли кўзлари уларга шубҳали кўринган, чунки улардан бирига камера ўрнатилган эди.

Бироқ лангурлар роботга тезда кўникиб, у билан бошқа қабиладошлари каби мулоқот қила бошлашган. Робот дарахт шоҳидан бехосдан тушиб кетганда, бу лангурлар учун ҳақиқий фожиа бўлди. Лангурлар ҳаракатсиз роботни ўлик деб ўйлаб, чинакамига ўкина бошлашган. 

Top