Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
Ҳуманоид роботлар саноат вазифаларини бажариш орқали эмас, балки эмоционал мулоқот ҳисобига муваффақиятга эришиши мумкин. Хитойда ҳуманоид робототехника саноати янги босқичга қадам қўйди: энди эътибор фақат ҳаракатчанлик ва автоматлаштиришга эмас, балки машинани ҳақиқатан ҳам “инсоний” қиладиган жиҳат — юзга қаратилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Яқинда ҳуманоид роботлар учун яратилган гиперреалистик юзлар интернет фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди ва бундай машиналарнинг тижорий муваффақияти калити айнан ишончли ташқи кўриниш бўладими, деган баҳсларни жонлантирди.
Баҳслар робототехника тадқиқотчиси, Shouxing Technology компанияси асосчиси Юйхан Ху X ижтимоий тармоғида янги видеони эълон қилганидан кейин янада кучайди. Унда ҳуманоид аёл-робот ҳайратланарли даражада реалистик мимикани намойиш этади: табиий тарзда кўзини пирпиратади, атрофни кузатади ва ён-атрофдаги воқеаларга муносабат билдиради.
Ушбу ишланма AheadForm компаниясига тегишли. Бу компания бундан аввал ҳам 2025 йил октябр ойида ҳис-туйғу ифодалаш ва реакция билдириш бўйича ўхшаш имкониятларга эга бўлган Elf V1 моделини тақдим этиб, катта эътиборни жалб қилган эди.
Bionic Humanoid Robot: Origin F1 — New Skins, New Souls by AheadForm. pic.twitter.com/8Qrgyrubhk
— Yuhang Hu (@Yuhang__Hu) March 22, 2026
Соҳани кузатувчилар фикрича, ишлаб чиқаришда вазифаларни бажара оладиган роботлар аллақачон мавжуд. Аммо асосий мураккаблик бошқа ерда — уларни ижтимоий жиҳатдан қабул қилинадиган ва эмоционал мулоқотга қодир қилиб яратишда.
Тобора кўпроқ тарафдор топаётган нуқтаи назарга кўра, ифодали мимикага эга бўлмаган ҳуманоид роботлар функционал бўлиши мумкин, аммо инсон билан эмоционал алоқа ўрната олмайди. Айнан шу жиҳат эса уларнинг оммавий қабул қилиниши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисобланмоқда.
Экспертлар таъкидлашича, фақат саноат операцияларини такрорлайдиган роботларни ҳақиқий технологик ютуқ деб аташ қийин — айниқса, худди шу вазифаларни роботлаштирилган манипуляторлар арзонроқ ва самаралироқ бажара олса.
Хитойнинг бир нечта компанияси аллақачон ниҳоятда реалистик мимикага эга робот бошларини намойиш қилди. Улар асосида синтетик тери, микроқўзғаткичлар ва инсон эмоцияларини реал вақт режимида тақлид қилиш имконини берувчи сунъий интеллект тизимлари ётади. Бундай роботлар кўзини пирпирата олади, суҳбатдош юзини кузатиб боради ва юз ифодасидаги жуда нозик ўзгаришлар орқали жавоб қайтаради — шу туфайли улар билан мулоқот янада табиий тус олади.
Ушбу ютуқлар ҳуманоид роботларнинг келажаги, эҳтимол, ҳаракат механикасидан кўра кўпроқ инсон билан ўзаро мулоқот сифатига боғлиқ бўлишини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
22:39 / 30.03.2026
Хитойда одамларни бўш уйларда дафн қилиш тақиқланади
10:33 / 30.03.2026
“Мижозлар банкка тўлаган пулни дивидент шаклида нақдлаштириб, Хитойга юборамиз” – “Global avto” масъуллари
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
20:48 / 22.03.2026