Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карловнинг қотили номсиз қабристонга дафн этилади
Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карловнинг қотили Мавлут Мерт Олтинтошнинг яқинлари унинг жасадини моргдан олиб кетишдан бош тортишди. Шу боис элчининг қотили номсиз қабристонга дафн этиладиган бўлди. «Анадолу» агентлигининг хабар беришича, ҳозирда дафн маросими билан боғлиқ жараёнлар ҳал қилинмоқда.
Туркия қонунчилигига мувофиқ, Олтинтошнинг яқинлари унинг жасадини 15 кун давомида олиб кетишлари мумкин эди, бироқ жасад 24 кундан бери олиб кетилмаган.
Барча масалалар ҳал этилганидан кейин террорчининг жасади номсиз қабристонга дафн этиш учун маҳаллий муниципалитет вакилларига топширилади.
Мавлут Мерт Олтинтош 19 декабрь куни "Россия туркларнинг кўзи билан" кўргазмаси очилишида нутқ сўзлаётган Андрей Карловга қарата ўқ узган. Натижада элчи ҳаётдан кўз юмган. Қотил эса полиция операцияси давомида ўлдирилган.
Мавзуга оид
19:33 / 24.02.2026
Шўрчидаги воқеа: апелляция суди қотилликни безориликка ўзгартирди
14:49 / 24.01.2026
Россияда уруш қатнашчиларини дафн этиш учун рекорд маблағ ажратилди
00:30 / 05.07.2025
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
15:40 / 12.02.2025