Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Ўзбекистон фуқаросини поезд остига итариб юборган шахс қўлга олинди
10 январь куни Петербург метросидаги "Александр Невский" бекатида рўй берган қотиллик бўйича иш олиб бораётган полиция ушбу қотилликни содир этишда гумонланувчи шахсни қўлга олди.
"Фонтанка" нашрининг хабар беришича, қирғизистонлик 22 ёшли йигит айни вақтда маҳкамада сўроқ қилинмоқда.
У 10 январь куни метрода поезд остига ўзбекистонлик 22 ёшли йигитни итариб юборишда гумондор. Поезд тўхташга улгурмаган ва ўзбекистонлик йигит фожиали тарзда ҳалок бўлган.
Бу ҳодиса кузатув камералари орқали тасодифий ҳодиса эмаслиги, қасддан амалга оширилган қотиллик экани аниқланди.
Тергов қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105 — "Қотиллик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026