Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Одесса вилоятининг янги губернаторини таништирди
Украина президенти Петро Порошенко Максим Степановни Одесса вилояти маъмуриятининг янги раҳбари сифатида таништирди. Бу ҳақда «Думская» нашри хабар берган.

Степанов 2008-2010 йилларда Одесса вилояти губернатори ўринбосари сифатида ишлаган, у Виктор Янукович ҳокимият тепасига келганида ишдан олинганди.
Порошенко янги губернаторга вилоят йўлларини яхшилашни ва аҳолининг турмуш даражасини оширишни вазифа қилиб берган.
Унинг ўзи яқин вақтлар ичида вилоятга ташриф буюриб, вазият билан танишиши кутилмоқда. У ўз ташрифини Пасха кунларида амалга оширишни мўлжаллаган.
2016 йилнинг 10 ноябрида Порошенко Михаил Саакашвилини Одесса вилояти губернаторлигидан истеъфога чиқарганди.
Мавзуга оид
16:38 / 31.12.2025
Одессага дронлар ҳужум қилди
10:31 / 23.12.2025
РФ дронлари Одессадаги порт инфратузилмасига зарар етказди
10:08 / 20.12.2025
Россия Одессага баллистик ракеталар билан зарба берди, етти киши ҳалок бўлди
21:54 / 06.12.2025