Жаҳон | 23:48 / 12.01.2017
7432
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Туркия Сурияда авиация хавфсизлиги ҳақидаги меморандумни имзолади

Фото: RIA

Россия мудофаа вазирлиги ва Туркия қуролли кучлари бош штаби Суриядаги операциялар давомида авиация парвозлари хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги меморандумни имзолашди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди. 

"12 январда Россия мудофаа вазирлигида Россия қуролли кучлари ва Туркия қуролли кучлари делегацияларининг ИШИДга қарши Россия-Туркия ҳамкорлиги масалаларига бағишланган маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувлар давомида Россия мудофаа вазирлиги ва Туркия қуролли кучлари бош штаби ўртасида Суриядаги операциялар давомида кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ва авиация парвозлари хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги меморандум имзоланди", дейилган хабарда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид