Тожикистон президенти Душанбе ҳокими лавозимини "бегона қилмади"

Фото: AP
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон пойтахт Душанбе шаҳри ҳокими этиб ўзининг тўнғич ўғлини тайинлади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 12 январда Раҳмон Душанбе ҳокими лавозимидан Маҳмадсаид Убайдулоевни озод этган. "Убайдулоев бу лавозимни 15 йилдан кўпроқ эгаллаган. Унинг ўрнига президент тўнғич ўғли, бунгача Коррупцияга қарши кураш ва молиявий назорат агентлиги раҳбари лавозимини эгаллаган Рустам Имомалини тайинлади", деб маълум қилди ахборот агентлиги манбаси.
Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари ва туманлар раислари ҳам ўзгартирилган.
Аввалроқ Раҳмоннинг қизи Озода Раҳмон сенатор бўлгани маълум қилинганди. Бунгача у президент маъмурияти раҳбари бўлиб ишлаган. Озода Раҳмон 1978 йил 3 январда туғилган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос, фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мавқеига эга. У тожик, рус ва инглиз тилларини билади, 5 фарзанднинг онаси. Унинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуралиев Тожикистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари бўлиб ишлайди.
Тожикистон президенти серфарзанд раҳбар ҳисобланади, унинг 9 нафар фарзанди – 7 қизи (Фируза, Озода, Руҳшона, Тахмина, Парвина, Зарина ва Фарзона) ва 2 ўғли (Рустам ва Сомон) бор.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:32 / 13.09.2023
Сенат раиси тожикистонлик ҳамкасби Рустам Эмомали билан учрашди

16:06 / 24.04.2019
Аҳмаджонов Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси раҳбарлигидан кетди. Унинг ўрнини Тожикистон президентининг ўғли эгаллади

15:15 / 07.02.2017
Рустам Эмомали Душанбеда янги акцияни йўлга қўйди

14:44 / 26.11.2016