Тожикистон президентининг қизи янги лавозимга тайинланди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг учинчи қизи Руҳшона Раҳмонова Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда Asia-Plus.
Таъкидланишича, Раҳмонова ташқи сиёсат маҳкамасида 10 йилдан бери ишлаб келади. Аввалроқ у Тожикистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида хизмат қилган.
Бундан олдин, Тожикистон ТИВда президентнинг катта қизи Озода Раҳмон вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Давлат раҳбарининг катта ўғли Рустам Имомали эса давлат молиявий назорат ва коррупция билан кураш Агентлиги раҳбаридир.
Маълумот учун, Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келаётган Имомали Раҳмоннинг 9 фарзанди – етти қизи ва икки ўғли бор.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024