Unilever раҳбари жаҳон иқтисодиёти моделини ўзгартиришни таклиф қилди

Фото: UPPA / Zumapress / Globallookpress.com
Ҳозирги жаҳон молиявий тизими ҳақиқий вазиятга мос келмайди, шу сабабли янги иқтисодий моделни яратиш керак. Бу ҳақда Unilever инглиз-голланд компанияси бош директори Пол Полман айтди. Унинг айтишича, бош муаммолардан бири – умумий қадриятларнинг йўқлигидир.
Полманнинг айтишича, кўп давлатлар иқлим ўзгариши, технологияларнинг шиддат билан ривожланиши, анъанавий иш ўринларининг қисқариши, миграция муаммолари ва геосиёсий таранглик каби замонавий чақириқларга мутлақ тайёр эмаслар.
Унинг айтишича, жаҳон молиявий тизимининг ҳажми 300 трлн долларни, яъни реал иқтисодиётдан 3 марта кўпроқни ташкил қилади. Бу муаммо ҳам йирик, ҳам майда давлатларга тааллуқлидир.
Полманнинг таъкидлашича, давлатларнинг бир ўзи бугунги муаммоларни ҳал қила олмайди, шунинг учун давлатлар ўртасида яқинроқ ҳамкорлик ва координация зарур.
Unilever озиқ-овқат ва маиший кимё маҳсулотлари жаҳон бозори етакчиларидан ҳисобланади. 2015 йилда компаниянинг тушуми 53,3 млрд еврони, соф даромади эса 4,9 млрд еврони ташкил қилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди
Жаҳон | 17:07
-
Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон | 16:42
-
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш жараёни бошланди
Ўзбекистон | 16:33
-
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14
Мавзуга оид

11:53 / 05.09.2024
Unilever Россиядаги бизнесини сотишга рози бўлди

11:18 / 18.02.2017
Unilever компанияси Kraft Heinz билан бирлашишдан бош тортди

00:01 / 18.02.2017
Kraft Heinz компанияси Unilever’га 143 млрд долларлик шартнома тузишни таклиф қилди

21:09 / 16.09.2016