Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмлик онкологлар Туркияда ишлаб чиқарилган қурилмалар олдилар
Туркия ҳамкорлик ва координация агентлиги (TİKA) Республика ихтисослашган урология марказининг Хоразм вилоятидаги онкология диспансерига тиббий қурилмалар тақдим қилди.
Агентликнинг хабарида айтилишича, Анқара урология клиникаси шифокори, Ўзбекистонда TİKA ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлиги доирасида бўлган Йилмаз Аслан шифохонага берилган барча қурилмани текширувдан ўтказган.
Туркиялик мутахассис шифохона ходимларига асбоблар ва қурилмалардан фойдаланиш бўйича ахборот берган ва икки ўзбек шифокори, жумладан урология маркази шифокори билан икки нафар беморнинг операция қилинишида иштирок этган.
Бу турк агентлигининг Ўзбекистондаги биринчи хайрия акцияси эмас. Агентлик "Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси билан келишув асосида жамғарманинг Самарқанд вилоятидаги филиали тиббий-ижтимоий ёрдам мобиль бригадасига "Peugeot" русумидаги "Мобиль клиника" машинасини тақдим қилганди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026