Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда 4 худкуш ўзини портлатиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Нигериянинг Мадагали шаҳридаги дўконда 4 худкуш харидорлар орасида қўлбола портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтириши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Теракт Нигериянинг шимолидаги Адамава штатида юз берган. Бу ҳудудда энг йирик террорчилик ташкилоти "Боко Ҳарам" ҳисобланади, бироқ полиция вакили теракт ижрочилари ва ташкилотчилари ҳозирча аниқлаштирилмаганини айтган.
Аввалроқ Нигерияда хавфсизлик кучлари "Боко Ҳарам"нинг мамлакат шимолидаги бозорлардан бирида теракт амалга оширмоқчи бўлган 3 нафар аёл худкушини йўқ қилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026