Жаҳон | 00:13 / 13.01.2017
16448
1 дақиқада ўқилади

Обама Оқ уйдан кўчишни бошлади

Айни кунларда АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга ишларни топшираётган АҚШнинг 44-президенти Барак Обама Оқ уйдан ўзига тегишли нарсаларни кўчира бошлади. 

Обаманинг оиласи узоққа кўчмаслиги маълум бўлди. Обама ўз оиласи билан Вашингтоннинг нуфузли Калорама туманига кўчиб ўтади. Обама бу ерда 9 та ётоқхонаси ва 8 та ваннахонаси бўлган, аввал Билл Клинтоннинг матбуот котиби Жо Локхартуга тегишли бўлган уйни ойига 22 минг доллардан ижарага олади.

Саноқлик кунлардан кейин расман АҚШ президенти бўладиган Трамп Оқ уйда анъанавий тарзда мавжуд бўлган биринчи хонимга тегишли офисни ёпиб, унинг ўрнига "биринчи оила офиси"ни жорий қилмоқчи. Бу ерда Трампнинг рафиқаси Мелания ва қизи Иванка фаолият юритишади.


 
 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид