Жаҳон | 09:40 / 13.01.2017
9023
2 дақиқада ўқилади

Обама ўз вице-президентига АҚШнинг энг олий мукофотини топширди

фото: AP

АҚШ президенти Барак Обама вице-президент Жо Байденга Президент озодлик медалини топширди. У АҚШнинг энг юқори иккита фуқаролик мукофотларидан бири саналади.

Тантанали маросим Байденни Оқ уйдан кузатиш пайтида ўтказилди.

Обама Байденга ҳазил тариқасида мурожаат қилиб, нутқ сўзлади. “Бу интернет учун бизнинг мустаҳкам дўстлигимиз ҳақида гапиришга сўнгги имкониятдир”, - маълум қилди Обама.

Шунингдек, у Байденга Вашингтонга ташриф буюрган “Рим папаси Франциск билан гаплашиб олиш” учун рухсат берганига ҳам миннатдорчилик билдирди. Обама Байденни поп-қўшиқчи Леди Гага билан дўстлашиб олгани учун ҳам мақтаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Байден президент самолётида Оқ уй ишчиларини қўрқитиш учун турли шумликларни ўйлаб топган экан. 

“Бу сиз қачонлардир кўрган энг яхши вице-президент”, - маълум қилди Обама. Байден эса бу вақт кўз ёшларини артиш билан овора эди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Байден – “уддабурон, ишончли, камтарин ишчи, ватанпарвар, бироқ биринчи ўринда ажойиб оила бошлиғи”.

Байден эса ўз нутқида анча кутилмаган ҳазилларга ўчлигини яна бир бор исботлади. У рафиқаси Жилл ҳақида гапирар экан, шундай деди: “Ҳамма мен уни кўпроқ севишимни билади, бунга жиддий сабаблар бор”. 

Байден вице-президент конституцияга кўра ўз ҳокимиятига эга эмаслигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, шундай бўлиши ҳам керак. Байден Обамага турли масъулиятли ишларни топширгани учун миннатдорчилик билдирди.

Мавзуга оид