23:50 / 16.01.2017
11924

ХВФ: 2017-2018 йиллардаги иқтисодий фаоллик тезлашиши кутилмоқда

2016 йилдаги секин ўсиш кўрсаткичларидан кейин 2017-2018 йиллардаги иқтисодий фаоллик, тахминларга кўра, тезлашади, бу айниқса  ривожланаётган мамлакатларга тегишли. International Monetary Fund (Халқаро Валюта Фонди - ХВФ) расмий саҳифасида шу ҳақида хабар берилди

Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг 2017-2018 йилги истиқболлари яхшиланди, бу 2016 йилнинг иккинчи ярмидаги юқори фаоллик ҳамда Қўшма Штатлардаги режалаштирилган молиявий рағбатлантириш ифодасидир. 

Молиявий шарт-шароитлар қатъийлаштирилган ривожланаётган мамлакатлар ва бозори шаклланаётган мамлакатлар учун ўсиш истиқболлари бироз ёмонлашган. Иқтисодиётни рағбатлантириш чора-тадбирлари кутилаётгани ҳисобига Хитой истиқболларининг яқин орада ўсиши қайта кўриб чиқилган, лекин бошқа йирик мамлакатлар - Ҳиндистон, Бразилия ва Мексика истиқболлари прогнозлари пасайтирилган.

Дунё бозорлари АҚШ ҳукумати тепасига Дональд Трампнинг янги республикачи маъмурияти келиши муносабати билан мамлакат иқтисодий сиёсатида ўзгаришлар бўлишини кутишмоқда. Халқаро валюта фондининг янгиланган прогноз-таҳлилий ҳисоботини тақдим этган бош иқтисодчи Морис Обстфелд шу ҳақида маълум қилди. 

"Бозорлар Оқ уй ва Конгресс олти йил ичида биринчи марта бир партия қўлида эканлигига диққатни қаратмоқда ва бу ўзгариш солиқ ставкаларини камайтиришга ва эҳтимол, инфратузилма ва мудофаа харажатлари ошишига ишора қилади", - дейди Обстфелд. 

Шу аснода ХВФ АҚШдаги иқтисодий кўрсаткичларини ўсиш томон қайта кўриб чиқди - 2017 йилда 2,3 фоизга ва 2018 йилда 2,5 фоизга. Бироқ иқтисодчи АҚШнинг давлат харажатлари ва унга доир кўрсаткичлари қанчалик ўсиши аён бўлганидан кейингина нисбатан аниқ прогнозлар қилиш мумкинлигини таъкидлади. 

Ҳиндистонда жорий (2016-2017) ва келаси молиявий йилдаги ўсиш прогнозлари бир ва 0,4 фоиз пунктга пасайтирилган, бу энг аввало мамлакатдаги нақд пул етишмовчилиги ва эски банкноталарни янгиларига алмаштириш амалиётлари билан боғлиқ. 

Осиёнинг бошқа ривожланаётган мамлакатларидаги ўсиш баҳолари Индонезияда кутилганидан камроқ хусусий инвестициялар даражаси ҳамда Таиландда - истеъмол ва туризм ўсиши секинлашаётгани туфайли пасайтирилган. 

Top