Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков Россия президенти сайти кунига юзлаб ҳужумларга учрашини айтди
Фото: NBC News
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков илдизи АҚШга бориб тақаладиган юзлаб киберҳужумларга қарамасдан, Россия АҚШ раҳбариятини бу ҳужумларни ташкиллаштиришда айблашга шошмайди, деб айтди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.
"Россия президенти веб-сайти кунига юзлаб, баъзида эса минглаб хакерлик ҳужумларига учрайди. Баъзи хакерлар веб-сайтга АҚШ ҳудудидан, бошқалари Хитой, Ҳиндистон, Европа давлатлари ва бошқа давлатлар ҳудудидан ҳужум қилишади", деб айтмоқда Песков.
Песков АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг АҚШга қилинган киберҳужумлар ортида Россия тургани ҳақидаги гапларига шу тариқа жавоб қайтарди.
"Бироқ бу "Биз Обама ҳужумларга буйруқ берганини, Оқ уй эса бу ҳужумлар ортида турганини биламиз", деб айтишимизга олиб келмайди. Агар биз шундай деганимизда, сиз бизни телба деб атаган бўлардингиз", деб қўшимча қилди Песков.
Аввалроқ АҚШ сенати "Россия киберҳужумлари"ни тергов қилишни бошлашини эълон қилганди.
Мавзуга оид
08:47
ЕИ Россия билан музокаралар бўйича шошилмаяпти
22:46 / 27.05.2026
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбалар қайта бошланишига ишора қилди
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
21:14 / 27.05.2026