18:57 / 16.01.2017
13910

Саратовдаги автоҳалокат қурбонлари орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган

15 январь куни Россиянинг Саратов вилояти ҳудудида Toyota минивэни ва Volvo русумли юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлган 7 кишидан икки нафари ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ сайтида хабар берилди.

"Россия Федерацияси ФВВнинг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 15 январь куни соат 01.32 (Москва вақти билан) да “Нижний Новгород-Саратов” 1Р-158 автомобил йўлининг Саратов области ҳудудидан ўтувчи 547 километрида Volvo русумли юк автомобили ҳамда Toyota Verso русумли енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ натижасида 7 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бор. Булар:
1.Людмила Базарова, 1975 й.т.
2.Зайнутдин Абдусаланов, 1992 й.т.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда", дейилган хабарда.

Бу ҳалокат содир бўлган вақтда қурбонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари экани айтилганди, кўп ўтмай қурбонларнинг етталови ҳам қирғизистонлик бўлгани маълум қилинди.

Интернетда Саратовдаги автоҳалокат жойидан олинган видео пайдо бўлди

Top