12:11 / 18.01.2017
12426

"Сочная долина"га саёҳат: Жажжи истеъмолчилар Intersok шарбатларини баҳолаб беришди

Ўзбекистонда "Сочная Долина", VIKO, Pro100Sok ва ForKids каби мазали шарбатлар ишлаб чиқарувчи Intersok заводи ўзининг биринчи экскурсиясини ташкил этди. 

Экскурсияда энг жажжи истеъмолчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Уларга "Фиксиклар" мультфильмининг ёрқин қаҳрамонлари ҳамроҳлик қилишди. 
Ёш иштирокчилар заводга ташриф буюриш учун даставвал компания томонидан ўтказилган махсус танловда қатнашиб, шарбатлар ҳақидаги қизиқарли  саволларини юборишди. 

Улар орасида "Хонанда Шаҳзода ҳам сизларда ишлайдими?", "Найча солиш учун тешик жуда ҳам кичикку? Қутига шарбатни қандай қуйишади?", "Шарбатни ёрилиб кетмаслик учун қанча ичиш керак?" каби 20 нафар ғайриоддий, ажойиб саволлар эгалари  "Ширали водий"га ота-оналари билан бирга саёҳат қилиишга муваффақ бўлишди. 

Саёҳат давомида  улар мазали шарбатлар қандай тайёрланиши ҳақида қизиқарли маълумотларни билиб олишди. Қизиғи шундаки, улар завод ичига саёҳат қилиб, қадоқлар қандай яратилиши ва шарбат қуйиш жараёни қай тариқа амалга оширилишига гувоҳ бўлишди. Катта қувурлар, улкан лаборатория, кенг цех, замонавий ускуналар - буларнинг бари ёш болалар билан қаторда катталарни ҳам ҳайратга солди. Улар биринчи маротаба Наманган вилоятида етиштирилиб,  қуюлтирилган табиий олма шарбатидан таътиб кўришди. 

Қуюлтирилган шарбатлар қандай қилиб барча севиб истеъмол қиладиган ичимликга айланишини томоша қилишди.

Уларни навбатда янада қизиқарли бўлган жараён - мазали шарбатларни таътиб кўриб, унга баҳо бериш кутиб турарди. Дегустация залида болалар ва уларнинг ота-оналари "Сочная Долина" ҳамда VIKO шарбатларидан таътиб кўришди ва ўз фикрларини билдиришди. 

Шундан сўнг барча иштирокчилар мультқаҳрамонлар бошчилигида тушлик қилишга йўл олишди. Тушлик вақтида экскурсиянинг энг қизғин жараёни бошланди. Қаҳрамонлар Симка ва Нолик турли ўйинлар, викториналар ўтказиб, фаол болажонларга совғалар топширишди. 

Компания экскурсияда иштирок этиш учун 20 нафар 5дан 11 ёшгача бўлган болаларни саралаб олди.  Бунга сабаб, шарбатлар болалар томонидан севиб истеъмол қилинади. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчилар жажжи истеъмолчилар фикри билан қизиқишди.  Шунингдек, янги таркибида шакар бўлмаган шарбатлар ҳам болаларга тақдим этилди. Бу ичимлик ҳам истеъмолчилар томонидан илиқ кутиб олинди. 

Экскурсия сўнгида тадбирнинг барча иштирокчиларига Intersok компанияси томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид
Top