"Нима учун шарбат қутилари учбурчак ё айлана эмас, айнан тўртбурчак шаклида?", "Қопқоқ остидаги фольга қаердан пайдо бўлди?", "Нима учун қадоқдан шарбатнинг бори тушмайди?", "Сочная долина"нинг барча турларини аралаштирилса, нима ҳосил бўлади?" Энг ёш ва қизиқувчан истеъмолчилар учун компания томонидан ташкиллаштирилган InterSok заводи бўйлаб саёҳат давомида "нима учун", "қандай қилиб" деган саволларнинг адоғи бўлмади.
Маълумки, болалар фикри - объектив ва адолатли бўлади: агар нимадир ёқса, самимий ва чин дилдан, ёқмаса... Ҳеч қандай уриниш унинг нордон нарсани ширин, зерикарлисини эса қувноқ деб айтишга мажбур қила олмайди. Умуман олганда, экскурсияларда иштирок этаётган болаларни кўндиришга ҳожат ҳам йўқ. Қувончдан порлаётган кўзлар, самимий хурсандчилик, ҳаммасини кўришга, билишга, синаб кўришга бўлган иштиёқ - муваффақиятнинг энг яхши исботи.


InterSok заводини текширишга борган илк қалдирғочлар Facebook'даги машҳур «Потребитель.уз» гуруҳи иштирокчилари бўлишди. 2017 йилнинг январида болалар ва ота-оналар қувноқ "десант"и автобусларга ўтириб, пойтахтнинг Бектемир туманига йўл олди. «Сочная долина», VIKO, Pro100Sok савдо маркаларининг шарбат ва нектарлари, «UP» савдо маркасининг янги формат (125 мл)даги болалар шарбатлари ва нектарларини ишлаб чиқарувчи корхона шу ерда жойлашган.

Қизиқарли саёҳатда болаларга «Фиксики» мультфильми қаҳрамонлари Нолик ва Симка ҳамроҳлик қилишди. Болалар ва қизлар мазали маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари билан танишиб чиқишди, бўлғуси шарбат ва нектарларнинг асоси - улкан сувли танкерлар, мева концентрати бўлган бочкаларни кўришди. Мутахассислар изоҳ беришди: шарбат - бу тозаланган сув ва шакарсиз мева концентрати, нектар эса - худди шунинг ўзи, лекин таркибида шакар бор. Ҳеч қандай "кимё" ва зарарли консервантлар йўқ. «Сочная долина» савдо маркасида юз фоиз табиий шарбатларнинг уч хили бор: олмали, узумли ва томат шарбати. Ассортиментда жами - 16 хил таъм. Болалар уларни муносиб баҳолашди: экскурсия охирида уларнинг барчаси ўз севимли ичимлигини қўлга киритади.

















