«Кўплаб мевалар, жуда кўп шарбат, ҳамда буларнинг бари бош узра баланд «учиб юрибди», - «Сочная долина» СМнинг Тошкентдаги Samarkand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази атриумини безаган янги мегаинсталляция ҳақида шундай фикрни билдириш мумкин.
Афтидан, бахт айнан шундай кўринишга эга – худди ёздаги каби ёрқин ва «ширали». Мевали саватлар, севимли ичимликларнинг «парвоз қилаётган» турли рангдаги ўрамлари, майса билан қопланган шарбатнинг мегақутиси – InterSok компанияси ижодкор ходимлари эртаклардаги каби муҳитни яратишди, у жуда ажойиб кўриниши ила барчани мафтун этади.
Бу композициянинг ҳажми ва таркибий қисмлари ҳайратланарлидир. Samarkand Darvoza СКМнинг иккинчи ва бешинчи қаватлари ўртасида худди ҳавода муаллақ қолгандек «Сочная долина» шарбатлари ва нектарлари қутиларининг 12 та макети бор. Ҳар бир қутининг баландлиги – икки метр. Қутичалар дизайни савдо маркаси томонидан тақдим этилган таъмлар хилма-хиллигини гавдалантиради. Бу ерда ҳам ёнлари тик олмалар. ҳам митти қуёшчаларга ўхшаш бўлган апельсинлар, ҳам олча ва бошқа мевалар бор. Истаганингизни танланг!

Мевали 12 та саватдан иборат инсталляцияга – InterSok компанияси маҳсулотининг экологик жиҳатдан табиийлиги тимсоли қўшимча қилинган. Шарбатлар ва нектарлар фақатгина табиий мевалардан, конвервантларсиз ва бўёқларни қўшмаган ҳолда ишлаб чиқарилади. Мевали шарбат қуюқлашиб қолади (уни шундай ҳолатда сақлаш қулай), кейин эса ишлаб чиқариш пайтида унга керакли миқдорда тозаланган сув қўшилади, холос. Замонавий зарарсиз ўрам сабаб ичимликлар узоқ муддат давомида фойдали хусусиятлар ва витаминларни сақлаб қолади ҳамда ёз кайфиятини бутун йил давомида улаша олади.
Ёзда ўзи нима қилиш керак? Албатта, дам олиш, ҳаётдан қувониш ва... суратга олиш! Шунинг учун композициянинг марказий қисми – ёрқин-яшил майса билан қопланган («Сочная долина» шарбатлари ва нектарлари юз фоиз табиий экани ҳақида яна бир ўзига хос эслатма) «мазали» ўрамнинг жуда йирик макетига хуш келибсиз.

Олти метрли қути #лучшийсок ҳэштеги билан безалган. Бу шунчаки қилинмади: савдо маркаси энг яхши «ёрқин» селфи учун танловни ишга туширди. «Ширали» инсталляция фонида суратга тушиш, уларни «Сочная долина» СМнинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштириш ва #лучшийсок, #сочнаядолина ҳэштегларини қўйиш лозим. Танлов 28 июнга қадар давом этади, ғолибларни ажойиб совғалар кутмоқда. Шунинг учун вақтни зое кетказмай, ўзингиз билан дўстларингиз, фотоаппарат, смартфонларни олинг-да, Samarkand Darvoza’га фотосессияга ташриф буюринг! «Ширали» майдонча бу ерда август охирига қадар жойлаштирилган.

















