Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳарбий-денгиз кучларига янги қўмондон тайинланди
Хитой халқ-озодлик армиясининг ҳарбий-денгиз кучларига (ҲДК) янги қўмондон тайинланди. Бу ҳақда China Daily газетаси жума куни ХХР ҲДК баёнотига асосан хабар берди.
Баёнотга кўра, халқ-озодлик армиясининг ҳарбий-денгиз кучларига 60 ёшли лейтенант-адмирал Шэнь Цзиньлун қўмондон этиб тайинланган. Аввал у ҳарбий-денгиз кучларининг Жанубий денгиз флотида қўмондон бўлган.
У бу лавозимда 71 ёшли адмирал У Шэнлининг ўрнини эгаллади.
Шу билан бир қаторда, баёнотга кўра, ХХР ҳарбий-денгиз кучлари олий раҳбариятида лавозим ўзгариши қачон юз бергани борасида аниқ маълумот йўқ. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳолат шу ҳафта содир бўлган.
Мавзуга оид
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
20:26 / 29.05.2026