Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машариповнинг турмуш ўртоғи террорчини қўлга олишда муҳим роль ўйнади
1 январь куни Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужум қилиб, 39 кишининг ҳаётига зомин бўлган Абдулқодир Машариповнинг турмуш ўртоғи унинг қўлга олинишида муҳим роль ўйнади. Бу ҳақида Туркиянинг Daily Sabah нашри хабар берди.
Исми шарифининг фақат биринчи ҳарфлари маълум қилинган (Ф.А.) Машариповнинг турмуш ўртоғи Истанбулнинг Başakşehir туманидаги квартирада эри ва икки фарзанди билан яшаган. 6 январь куни, яъни ҳужумдан бир неча кун ўтгач, ИШИД террорчи гуруҳи Машариповга бошқа ерга кўчиб ўтишни буюрган. Террорчи аёлининг эътирозларига қарамай, 4 ёшли ўғлини ўзи билан олиб кетган.
Манбага кўра, эри ва ўғли кетганидан сўнг Ф.А. террорчи гуруҳнинг бошқа аъзоларидан Машариповнинг бошқа - 27 ёшли сенегаллик аёлга (Дина А.) уйланганидан хабар топган. Турк хавфсизлик хизмати ходимлари Истанбулдаги Pendik ҳудудидаги квартирада террорчини қўлга олган вақтда сенегаллик аёл у билан бирга бўлган.
Сўроқ пайтида Ф.А. турк полициясига қимматли маълумотларни етказган. Губернатор Васип Шахиннинг сўзларига кўра, Ф.А.дан олинган маълумотлар террорчини қўлга олишда самарали қўлланган.
Ҳозирда Машарипов Истанбулдаги Vatan авеньюсида қаттиқ қўриқланаётган полиция участкасидаги бир кишилик камерага жойлаштирилган. Хавфсизлик экспертларининг сўзларига кўра, Машариповнинг тирик ҳолда қўлга олиниши полиция учун катта муваффақиятдир.
Мавзуга оид
23:52 / 07.09.2020
Туркия суди Абдулқодир Машариповни 1368 йилга озодликдан маҳрум этди
12:16 / 28.01.2020
Абдуқодир Машариповнинг шеригига 632 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралди
12:47 / 11.12.2017
Истанбулда Абдулқодир Машарипов устидан суд эшитувлари бошланади
14:27 / 10.05.2017