Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Дунёдаги энг қўрқмас ўрдак йўлбарснинг жиғига тегишни ёқтиради
Австралиядаги Symbio Wildlife ҳайвонот боғи томонидан тақдим этилган видеоролик интернет фойдаланувчилари орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Унда ўрдак йўлбарснинг жиғига атайин тегиши тасвирланган: қуш йиртқич жониворни ўзига ҳужум қилишга ундайди, шундан сўнг сув остига беркиниб, хавфсиз жойга сузиб кетади.
"Афтидан, ўрдакка йўлбарс бўлган сув ҳавзасида яшаш ёқади, ва 126 килограммли Жулар лақабли йиртқичнинг борлиги унга умуман қизиғи йўқ", - деб ёзди The Telegraph.
"Дунёдаги энг қўрқмас ўрдак" маълум бир вақт давомида йўлбарснинг жиғига тегади, шундан сўнг йиртқич чекиниб, сув ҳавзасидан ўлжасиз чиқиб кетишга мажбур бўлади.
Мавзуга оид
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
07:20 / 06.03.2026
Қозоғистон йўлбарсларни қайтариш учун ўн минглаб дарахт экмоқда
18:52 / 21.05.2025