Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Клинтонни олқишлашни ташкил этди
АҚШ президенти Дональд Трамп лавозимига киришиш муносабати билан ташкил этилган тантанали тушлик вақтида сайловлардаги рақиби Ҳиллари Клинтонни олқишлашни ташкиллаштирди. Бу ҳақда Mediaite хабар қилмоқда. Собиқ давлат котиби тантанага ташриф буюрган ва улар қўл бериб кўришишди. Тушликдан сўнг, Трамп микрофон ёнига бориб, тўпланганларга мурожаат қилди.
«Президен Билл Клинтон ва давлат котиби Ҳиллари Клинтон ташриф буюришлари билан мени икром қилишди», — деди Трамп. Шундан сўнг, залда қарсаклар овози эшитилди, янги давлат раҳбари эса, бу билан ҳам қониқмай, барча меҳмонларни тик туриб олқишлашга чорлади.
Трампнинг ўзи ҳам бирмунча вақт олқишлаб, қарсаклар овози тинганда шундай деди: «Бошқа гапга ҳожат йўқ, чунки мен бу икки инсонни жуда ҳам ҳурмат қиламан».
Ҳиллари Клинтон, ўз навбатида, бунинг учун миннатдорлик изҳор қилди. «Мен бугун демократиямиз ва қадриятларимизга ҳурмат кўрсатиш мақсадида бу ердаман. Мен ҳеч қачон, мамлакатимиз ва унинг келажагига ишонишдан тўхтамайман», — деб ёзган Клинтон хоним Twitter микроблогида.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
22:32 / 04.03.2026
Клинтонлар Эпштейн иши бўйича кўрсатма берди – тафсилотлар
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
20:02 / 17.02.2026