Ўзбекистон валютанинг эркин конвертациясига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси билан валюта, қимматбаҳо металл ва тошлар бозорини либераллаштириш бўйича чоралар кўзда тутилган.
Шу тариқа, 2017 йилда миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларни жорий этиш амалга оширила бошлайди. Бу унинг эркин конвертацияга ўтишини таъминлайди. Чоралар комплекси шунингдек, хорижий валюталарнинг биржаларда эркин айланишини ҳам таъминлайди. Бу ҳақда norma.uz хабар бермоқда.
Давлатнинг алоҳида режаларида – экспортчилар томонидан валюта тушумларини мажбурий сотилишини бекор қилиш ҳам бор. Бу хомашё экспортчилардан (пахта толаси, табиий газ, металлар ва ҳк.) ташқари барча ташкилотларни қамраб олади.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада иш ва хизматларга нарх қўйиш амалиёти босқичма-босқич тугатилади.
Бундан ташқари, қимматбаҳо металл ва тошлар импортини лицензиялашни бекор қилиш ҳам режалаштирилмоқда. Бу маҳаллий тилладан тайёрланган заргарлик буюмлари экспортига белгилаб қўйилган норма (95 фоиз)ни камайтириб, бу соҳадаги экспорт жараёнлари ҳамда ички айланмани анча енгиллаштиради.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" ва "ПСЖ" қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Спорт | 01:53
-
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ўзбекистон | 01:32
-
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фан-техника | 00:30
-
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Жаҳон | 00:07
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди

11:34 / 19.03.2025