Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой автомобилсозлик компаниялари АҚШ бозорини забт этмоқчи
Хитойнинг BYD компанияси яқин 2-3 йил ичида АҚШда электромобиллари ва гибридларини сотишни бошламоқчи. Бу ҳақда компания директори ўринбосари Ли Юньфенга иқтибос келтирган ҳолда "Коммерсантъ" нашри хабар бермоқда.
BYD АҚШ енгил автомобиллари бозорига чиқадиган Хитойнинг биринчи автомобилсозлик компанияси бўлиши мумкин. Ҳозирда АҚШда бу бренднинг автобуслари сотилмоқда, яқин йилларда хитойликлар АҚШ аҳолисига гибридлар ва электрокарларни таклиф қилмоқчи.
Аввалроқ Хитойнинг Guangzhou Automobile Group компанияси шўъба корхонаси GAC Motor 2019 йилда АҚШ бозорига чиқмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Компания юк машиналари, автобус ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаради ва Toyota, Honda ва Fiat каби номдор компаниялар билан ҳамкорлик тажрибасига эга.
Мавзуга оид
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026