Денис Истомин 4 сетда Григор Димитровга имкониятни бой бериб қўйди

Мельбурнда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасининг нимчорак финалида Денис Истомин ўз иштирокини якунлади.
Турнирнинг 15-сараланган болгариялик теннисчиси Григор Димитровга қарши учрашувда Истомин 4 сетда имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи сетни Денис жуда ишончли бошлаганди. У рақибнинг иккита тўп оширишини ютиб олиб 6:2 ҳисобида сетни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Иккинчи сет тай-бреккача давом этди ва унда болгариялик теннисчининг қўли баланд келди — 6:7.
Учинчи сет бошида эса Истоминни эски жароҳати безовта қила бошлади ва у ҳар бир танаффусда шифокорлардан ёрдам олишга мажбур бўлди. Натижада бу ўйинга ҳам таъсир ўтказди ва Денис кейинги икки сетни осонлик билан бой бериб қўйди — 6:2, 6:7, 2:6, 1:6.
Григор Димитров чорак финалда бельгиялик Давид Гоффинга (11-ракетка) қарши кортга чиқади. Гоффин нимчоракда австриялик Доминик Тим (8) устидан 4 сетда устун келганди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
-
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Спорт | 00:22
-
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Жаҳон | 23:52 / 09.04.2025
-
Британиялик рассомнинг 10 фунтга харид қилинган картинаси 1 млн фунтга сотилиши мумкин
Жаҳон | 23:24 / 09.04.2025
Мавзуга оид

20:09 / 05.02.2024
Денис Истомин фаолиятини якунлади

18:34 / 07.01.2023
Ўзбекистон ва АҚШ теннисчилари Дэвис Кубогида беллашади

19:14 / 24.07.2021
Токио-2020 кундалиги: Биринчи кунда ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради

18:54 / 22.07.2021