Ўзбекистон ва АҚШ теннисчилари Дэвис Кубогида беллашади
Ўйинлар Тошкент шаҳрида ўтказилади.

3-5 феврал кунлари Тошкентда теннис бўйича Ўзбекистон ва АҚШ миллий жамоалари ўйинлари ўтказилади.
Миллий жамоалар норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги саралаш босқичи доирасида ўзаро тўқнаш келади. Ғолиб жамоа сентябр ойида ўтадиган Дэвис Кубогининг финал босқичига йўл олади.
Учрашувнинг илк кунида иккита яккалик баҳси, иккинчи куни эса битта жуфтлик, учинчи кунида иккита яккалик баҳси ўтказилади.
Ўзбекистон миллий жамоасини мамлакатнинг иккинчи рақамли ракеткаси Денис Истомин сардор сифатида кортга бошлаб тушади. Таркибдан шунингдек, Сергей Фомин, Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев ҳам жой олган.
АҚШ миллий жамоаси сафида Томми Пол, Женсон Бруксби, Макдоналд Маккензи, Ражив Рам ва Остин Крайчик келиши кутилмоқда.
Таққослаш учун, ATP рейтингида Томми Пол 32-, Бруксби 48-, Макдоналд 63-ўриндан жой олган бўлса, Фомин 362-, Истомин 468-, Султонов 489-, Файзиев эса 1178-поғонани эгаллаб турибди.
Жуфтлик баҳсларида иштирок этадиган Ражив Рам жуфтликлар рейтингида 3-, Крайчик эса 10-ўринда қайд этилган.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

23:45 / 13.05.2025
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди

14:00 / 13.05.2025
Сўров: АҚШнинг дунёдаги обрўси Трамп келганидан кейин тушиб кетди

11:50 / 13.05.2025
АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди

22:24 / 12.05.2025