Жамият | 10:20 / 25.01.2017
31434
2 дақиқада ўқилади

Ёш мусулмон ногиронлик аравачасидан воз кечиб Каъбани қўлларида тавоф этди

Қатарлик 15 ёшли Ғаним ал-Муфтаҳ кам учрайдиган касалликка чалинган. Илк маротаба Умра зиёратига келган Ғаним Каъбани тавоф қилиш чоғида ногиронлик аравачасидан воз кечди ва буни қўллари билан адо этди. Унинг бу ниятини амалга оширишига Туризм ва миллий мерос бўйича Саудия комиссияси бошқаруви раиси шаҳзода Султон бин Салмоннинг шахсан ўзи бош-қош бўлди. 
    
“Аллоҳ дуоларимни қабул қилди. Мен қўлларим билан Умрани адо этиш ва Каъбани тавоф қилиш бахтига муяссар бўлдим”, деди Ғаним ал-Муфтаҳ. У шаҳзоданинг кўрсатган бу ёрдами ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдирди. 
    
Болакай каундаль регрессия синдромига чалинган. Бу синдром умуртқанинг қўйи бўлими ривожланишини тўхтатади. Бироқ Ғаним ногиронликни катта тўсиқ деб билмайди. Ҳозирда у мамлакатдаги энг ёш тадбиркордир. Унинг 6 та филиалли музқаймоқлар ишлаб чиқарувчи компанияси бор. Шунингдек, у сузиш, от спорти, дайвинг ва альпинизм билан ҳам мунтазам шуғулланади. Келгусида у Паралимпиада ўйинларида иштирок этмоқчи.

 

Мавзуга оид