Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тошкентда газета ўқиб, автобус бошқараётган ҳайдовчи
Интернетда ғайритабиий видеоролик тарқалди. Унда йўловчи автобуси ҳайдовчисининг транспорт воситасини ҳайдаб кетаётган пайтида газета ўқиётгани тасвирланган.
Маълум бўлишича, ҳодиса Тошкент шаҳридаги 51-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси билан рўй берган. Видеодан кўриш мумкинки, ҳайдовчи газетани рулга қўйиб, вақти-вақти билан йўлга назар ташлаб турган. У йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларини кўриб газетани тиззасига қўйиб олди, бироқ уни мутолаа қилишдан тўхтамаган. Шундан сўнг, ўқилган нарса юзасидан чиптачи билан баҳсга ҳам киришди. Шу билан бир қаторда, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқаришда давом этган.
Умид қиламизки, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ушбу ҳодисага эътибор қаратиб, тегишли чора кўради.
Мавзуга оид
10:43 / 05.03.2026
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
08:26 / 27.02.2026
“Кичкина жарима билан қутулиб кетдик” — ЙПХга бўйсунмаган BMW'даги шахс қоидабузарлигидан фахрланишини айтди
09:13 / 19.02.2026