Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aston Martin Vanquish S суперкарининг томини олиб ташлади
Aston Martin 603 от кучига эга Vanquish S суперкарининг модификацияланган моделини намойиш қилди. Vanquish S ўтган йилнинг охирида Лос-Анжелес автокўргазмасида намойиш қилинган эди. Янги автомобиль анъанавий Volante приставкаси ва йиғилувчи томга эга бўлган.
Кабриолет суперкарга купега ўрнатилган мотор жойланган. Бу 6 литр ҳажмли, 12 цилиндрга эга двигатель бўлиб, саккиз босқичли автоматик узатмалар қутиси воситасида ишлайди. Volante приставкасининг динамик хусусиятлари ҳозирча ошкор қилинмаган, бироқ, Vanquish S купеси 3,5 сонияда «юз»га чиқа олади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 323 кмни ташкил этади.
«S» намунаси, одатдаги Aston Martin Vanquish моделидан 576 от кучидан 603 от кучигача кучайтирилган двигатель, қайта созланган подвеска, кўндалаг барқарорлик стабилизатори, янги аэродинамик тўсиқ, кузовнинг ажойиб туслари билан фарқланади.



Мавзуга оид
16:14 / 08.12.2025
Aston Martin ярим аср уйда занглаб ётди, энди эса у миллион фунтга баҳоланмоқда
18:40 / 07.03.2021
Aston Martin электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
21:01 / 04.06.2020
Aston Martin ишчиларининг бешдан бир қисмини бўшатишга қарор қилди
16:11 / 18.08.2019