Уэлснинг Флинтшир графлиги Молд шаҳрида яшовчи 71 ёшли Жон Уилямс минилган DB5’ни 1973 йилда 985 фунтга (бугунги кунда 15 минг фунтга тенг) сотиб олганди.
У «Голдфингер» ва «Громобой» филмлари орқали машҳур бўлиб кетган бу автомобилни охирги бор 20 ёшдан ўтганида минганди. Шундан кейин машинани уйи олдида занглаб ётиш учун қолдиради.
Энди Уилямс автомобилни Aston Martin’нинг Бакингҳэмширдаги заводида тўлиқ қайта таъмирдан чиқариш учун 400 минг фунт сарфлади, бу иш учун усталар 2500 соат давомида иш олиб боришди.
Машинага бир қарашда муҳаббат
Уилямс саккиз ёшида ўйинчоқ машина совға қилишганидаёқ Aston Martin’га ишқи тушиб қолганди, 19 ёшигача у ўзи учун минилган DB5 сотиб олишга етарли бўлган маблағ жамғаради.

Аммо 1970-йиллар охирида у ишлаш учун Яқин Шарқ мамлакатларига йўл олади. DB5 аввалига сақлаш учун омборга юборилади, кейин эса йўл четида туриб қолади ва аста-секинлик билан хароб аҳволга тушади.
«Қўшни болалар капотда сакрашарди ва биз уларни сўкардик, – дейди унинг рафиқаси Сюзан. – Кейин улардан бири томда сакраётиб, „У ишлаяптими?» дейди, чунки у Бонд ҳақидаги филмни кўрган ва у кўтарилади деб ўйлаган».
1963 йилдан 1965 йилгача DB5 русумли жами 1022 та автомобил ишлаб чиқарилган. Улар Жеймс Бонд ҳақидаги филмлар (ўша йилларда бош қаҳрамонни Шон Коннери ижро этган) туфайли шуҳрат қозонган.

Уилямсга тегишли бўлган кумуш-тўқсариқ рангли DB5 Vantage ҳозирда сақланиб қолган 39 та шундай машинадан биридир.
Бугунги кунда ҳатто ҳайдашга яроқсиз ҳолда бўлган Aston Martin’ни 500 минг фунт тўлаб сотиб олишга тайёр кишилар бор эди ва эр-хотин уни сотиш имкониятини кўриб чиқади.
Таклифлар етарлича эди.










