Жаҳон | 21:56 / 26.01.2017
4569
1 дақиқада ўқилади

Греция Туркияга қочоқ ҳарбийларни топширишни рад этди

Фото: Reuters

Греция олий суди Туркиядан 2016 йил ёзидаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин қочиб кетган 8 нафар турк ҳарбийсини Туркияга бермасликка қарор қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

8 нафар ҳарбий Грецияга 2016 йил 16 июлда давлат тўнтарувига уриниш муваффақиятсизликка учрагандан кейин ҳарбий вертолётда келган. Улар SOS (ёрдам) сигнали бериб, фавқулодда қўнишни сўрашган. Ҳарбийлар ўзларининг тўнтарувга алоқадорликларини рад этмоқдалар ва Грецияда мамлакатга ноқонуний кириш айби билан 2 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинганлар. Бироқ кейин суд ҳукмни шартли жазога ўзгартирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид