Жамият | 09:37 / 26.01.2017
26494
1 дақиқада ўқилади

"Трамп" ва "Ким Чен Ин" Ҳонгконг кўчаларида учрашиб қолишди

Ҳонгконг аҳолиси кутилмаган саҳна кўринишига гувоҳ бўлишди. АҚШ ва Шимолий Корея президентларига ўхшаб грим қилиб олган актёрлар сиёсатчиларнинг кўчада учрашиб қолишганини саҳналаштиришди. Мазкур учрашув видеолавҳаси YouTube сайтидаги Hong Kong Free Press саҳифасига жойлаштирилди.

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин қиёфасига кирган актёрлар Ҳонгконг кўчалари бўйлаб сайр қилишган. АҚШ ва КХДР ўртасидаги совуқ муносабатларга қарамай, "Трамп" ва "Ким Чен Ин" умумий тил топиша олган ва биргаликда метрога ҳам тушишган. 

Трамп қиёфасидаги актёр камераларга қарата, "сохта хабар" хусусида ҳазил қилган. Америка президенти лавозимига киришишидан аввал ўтказган матбуот анжуманида  CNN телеканалини ёлғон янгиликлар канали деб айблаган эди.

Мавзуга оид