21:11 / 27.01.2017
14621

Samsung Galaxy S8 расмий тақдимотидан аввал фош этилди

Интернет тармоғида янги Samsung Galaxy S8 смартфонига доир видеолавҳалар ва фотосуратлар пайдо бўлди. Маҳсулотнинг ўзи эса икки ойдан сўнг расман тақдим этилиши керак. Бу ҳақда The Verge ёзмоқда.

Инсайдерлик маълумотига кўра, Galaxy S8 тақдимоти 2017 йил 29 март кунига белгиланган. Смартфоннинг орқа қопқоғи Galaxy S7 моделини ёдга солади. Бироқ, бармоқ сканерининг ўрни ўзгартирилган. Унинг олд томони жиддий ўзгаришларга учраган. Эндиликда эгик дисплей телефон юзасининг 83 фоизини эгаллаган. Бундан ташқари, Galaxy S8 моделида асосий ва ён томондаги иккита сенсор тугмалар ғойиб бўлган. 

Samsung Galaxy S8 смартфонлари 2017 йил 21 апрелдан сотувга чиқарилиши режалаштирилган. Унинг арзони 799 (850 АҚШ доллари), қиммати 899 (960 доллар) евродан сотилади. 

Фото: Twitter .com@evleaks

 

Top