Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Андижон поезди қатнови қачондан йўлга қўйилади?
Тошкент-Андижон-Тошкент поезди февраль ойи бошидан қайтадан қатновга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси маълумот хизматида хабар беришди.
Компания ходими сўзларига кўра, бугунги кунда Фарғона водийсига темир йўл қатнови “техник сабабларга” кўра ёпилган.
“Биринчи поезд қатнови февраль ойи бошидан йўлга қўйилиши мумкин. Бироқ бу борада аниқ маълумотлар йўқ. Шу билан бир қаторда, поезд қатновга қўйилса, “иқтисод” туркумидаги жойга чипта – 49 минг, “плацкарт” – 89 минг, “люкс” жойга чипта эса – 159 минг сўмни ташкил этади”, - дея таъкидлаб ўтди компания вакили.
Шунингдек, суҳбатдошнинг айтишича, нархлар ҳафтанинг ҳар чоршанба куни янгиланиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида кўчки юз бергани ҳамда бунинг оқибатида юк поезди ҳалокатга учрагани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар ва фотосуратлар тарқалганди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.
Мавзуга оид
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026