Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Трампнинг миграция тақиқловига жавоб чоралар кўришга ваъда берди
Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШга 7 та мусулмон давлат фуқароларининг киришини чекловчи қарорини "мусулмон дунёсининг очиқчасига ҳақорат қилиниши" деб атади ва жавоб чоралари қабул қилишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Эрон Трампнинг тақиқловига жавобан тегишли дипломатик, ҳуқуқий ва сиёсий чораларни қабул қилади", дейилган ҳужжатда.
Аввалроқ 7 та мусулмон давлатининг (Судан, Ливия, Сомали, Сирия, Эрон, Ироқ, Яман) АҚШ грин-картасига эга ва АҚШга махсус ҳужжатларсиз кириши тақиқланган фуқаролари Трампнинг миграция сиёсати остига тушишлари маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026