Фан-техника | 21:38 / 29.01.2017
15256
1 дақиқада ўқилади

PayPal асосчиси "охир замон юз бериши ҳолатига" Янги Зеландия фуқаролигини олди

Фото: Getty Images

Америкалик миллиардер, Facebook компанияси директорлар кенгаши раиси Питер Тиль Кремний водийсида АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг "Американи яна буюк қилиш" режасининг ягона тарафдори бўлсада,  бироқ Трампнинг ишлари режадагидек кетмаса, Тилда "Б режаси" тайёр. 

Германияда туғилган ва болалигида АҚШ фуқаросига айланган Тиль 2011 йил мартида Янги Зеландия фуқаролигини олган. Бу ҳақда The New Zealand Herald нашри хабар бермоқда

Тилнинг иккинчи фуқаролиги борлигини у томондан Ванака кўлида 10 млн долларлик кўчмас мулк объекти сотиб олингани тафсилотларини ўрганган журналистлар аниқлашди.

Тилнинг матбуот хизмати бунга изоҳ беришдан бош тортди. Нашрнинг маълум қилишича, Янги Зеландия ички ишлар вазири Натан Гай бошқа амалдорлар тавсиясига кўра Тилга фуқаролик берган.

Мавзуга оид