Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия Трампнинг муҳожирлик сиёсатини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди
Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик сиёсатини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Лос-Анжелесга уюштирган амалий ташрифи давомида айтиб ўтган, деб хабар берди The Sydney Morning Herald.
Эслатиб ўтамиз, Трамп “Мамлакатни хорижий террорчилар кириб келишидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги фармони билан мамлакатга 90 кун давомида Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқаролари кириб келишини тақиқлаб қўйди. Ҳужжат шунингдек барча қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб туриш ҳамда Суриядан бўлган қочқинларни қабул қилишни номаълум муддатга қолдиришни ҳам назарда тутади.
— Ишончим комилки, икки мамлакат ҳукумати қаттиқ муҳожирлик сиёсати ва чегараларни ҳимоя қилиш бўйича бир-бирига кўмак беришда давом этади, - дея маълум қилди Австралия ТИВ раҳбари.
Бишопнинг таъкидлашича, мамлакат ҳукумати АҚШ маъмурияти ва расмий шахслари билан “австралияликлар Қўшма Штатларга бемалол бориш имкониятини сақлаб қолишлари, америкаликлар эса Австралияга ҳеч қандай чекловларсиз сафар уюштиришлари” борасида фаол равишда ҳамкорлик қилмоқда.
Вазирнинг журналистларга маълум қилишича, у АҚШ вице-президенти Майкл Пенс билан икки бора телефон орқали суҳбат қилган ҳамда уларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган.
Мавзуга оид
09:25 / 15.04.2026
Трамп: Эрон билан можаро тугашига оз қолди
08:38 / 15.04.2026
Трамп Мелонини Эрон бўйича позицияси учун кескин танқид қилди
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
22:52 / 29.03.2026