18:21 / 31.01.2017
36193

Ўзбекистон ИИВ тизимидаги бир қатор лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимлар бўйича тайинловлар белгиланди. Бу ҳақда ИИВ расмий нашри бўлмиш "На посту" нашрида хабар қилинди.

Тошкент шаҳри:

Полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ташкилий-инспектор бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Элбек Хайрулла ўғли Хайруллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Беҳзод Алишер ўғли Сайфуллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси Хорижга кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Самарқанд вилояти:

Подполковник Фарҳод Фаттохович Ҳасанов Самарқанд вилояти жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Отабек Абдусаматович Жалилов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Навоий вилояти:

Подполковник Ваҳоб Неъматуллаевич Саидов Навоий вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Майор Шуҳрат Йўлдошевич Адумуратов Навоий вилояти шахсий таркиб билан ишлаш хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Қашқадарё вилояти:

Полковник Нозим Ниғматуллаевич Ходжаев Қашқадарё вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Андижон вилояти:

Подполковник Камолиддин Садирдинович Шаҳобутдинов Андижон вилояти тергов бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Сирдарё вилояти:

Подполковник Баҳриддин Абулқосимович Қаршибоев Сирдарё вилояти Гулистон тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи.

Top