Фан-техника | 23:34 / 01.02.2017
8684
1 дақиқада ўқилади

Tesla Motors номини ўзгартирди

Tesla Motors автомобилсозлик компанияси номини Tesla деб расман ўзгартирди, деб хабар бермоқда TechCrunch нашри.

Нашр фикрича, бу компания бизнесининг автомобиллардан бошқа соҳаларга ҳам секин-аста йўналаётганини англатади. Ҳозирда Tesla ўз сайтида ўзини "нафақат автомобиль ишлаб чиқарувчисидек, балки энергетик инновацияларга урғу берувчи технологик ва дизайн-компанияси сифатида" таърифлайди.

2016 йилда Tesla қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи SolarCity компаниясини сотиб олган. Шу йилнинг охирида компания уйлар учун оддий черепица кўринишидаги қуёш панеллари ишлаб чиқариш режаларини маълум қилган. 

2016 йил бошида Tesla раҳбари Элон Маск физик Никола Тесланинг мухлиси бўлган, Кремний водийсидаги муҳандис Стю Гроссманга тегишли бўлган Tesla.com доменини қўлга киритганди. Доменнинг қўлга киритилиши бўйича битим тафсилотлари ошкор қилинмаган. Кейинроқ компания ўзининг Teslamotors.com’даги сайтини янги манзил – Tesla.com’га кўчирган.

Мавзуга оид