Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар ҳажми футбол майдони билан тенг квант компьютерини қуришмоқчи
Буюк Британиядаги Сассекс Университети олимлари бошчилигидаги халқаро мутахассислар гуруҳи жуда ҳам катта квант компьютерини қуриш бўйича режани тақдим этди. У дунёдаги энг кучли ҳисоблаш қурилмаси бўлиши керак. Тадқиқотчилар мақоласи Science Advances журналида чоп этилган.
Олимларга кўра, бўлажак машина вакуумли муҳитда бир-бири билан боғланган модуллардан иборат бўлади. Улар ичида электр майдонлари ёрдамида ионлар сақланади ҳамда улар мантиқий вентилларни – оддий мантиқий амалиётларни бажаришга қодир бўлган схема элементларини ташкил қилади.
Аввалроқ тадқиқотчилар модулларни фотонлар ўтувчи оптик тола билан бирлаштиришни таклиф этишганди. Бироқ бунинг учун техник мураккаблиги билан ажралиб турувчи лазер нурларини барқарорлаштириш талаб қилинарди. Янги лойиҳада бу муаммо электр майдонлари ёрдамида ҳал этилади, улар ионларни етказиб бериш йўлагини ташкил қилади. Шу тариқа, уланиш тезлиги 100 минг маротабага ошади.
Олимлар университетда квант компьютери нусхасини қуришни режалаштирмоқда. Уларнинг фикрича, ҳажми футбол майдони билан тенг бўладиган машина оддий ЭҲМларда миллиардлаб йил талаб қиладиган мураккаб ҳисоблаш амалиётларини бажаради.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026