Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Американинг Porter эсминеци яна Қора денгизга кирди
Фото: АҚШ 6-флоти сайти
2017 йил 2 февраль куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ракета эсминеци Porter Қора денгизга кирди. Бу ҳақда АҚШ олтинчи флоти сайтида хабар қилинади.
Ҳарбий кеманинг Қора денгизга киришдан мақсади — «денгиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича машғулотлар ўтказиш ҳамда минтақадаги иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, имкониятларини кенгайтиришдир».
Ҳабарларга кўра, Porter ҳар йили Руминия етакчилигида ўтказиладиган ҳарбий-денгиз машғулоти Sea Shield 2017 да иштирок этади.
Кема командири Андриа Слаунинг баёнот беришича, Porter сўнгги бир неча йилда доимий равишда Қора денгизда фаолият кўрсатади. Шу билан «Американинг минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга содиқлигини намойиш этади».
Porter бундан аввал ҳам бир неча маротаба Қора денгизга кирган. Ушбу денгизга НАТОнинг бошқа мамлакатлари ҳарбий кемалари ҳам кириб туради.
Мавзуга оид
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
10:04 / 14.01.2026
Қозоғистон нефти экспортига боғлиқ танкерлар Қора денгизда нишонга олинди
15:47 / 13.01.2026
Кипер: Россия Панама ва Сан-Марино байроқлари остидаги кемаларга ҳужум қилди
12:12 / 10.01.2026