Фан-техника | 17:47 / 03.02.2017
8071
2 дақиқада ўқилади

Skoda Octavia моделининг энг кучли намунасини тақдим этди

Чехиянинг Skoda автомобилсозлик компанияси Octavia модели тарихидаги энг кучли намунасини ҳавола қилди. У RS 245 деб номланди. Автомобиль икки хил: лифтбек ва универсал кўринишда ишлаб чиқилади. Моделнинг расмий тақдимоти 7 март куни Женева автокўргазмасида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда бренд матбуот хизмати. 

Янги авлод Octavia 2,0 л ҳажмдаги кучайтирилган бензинли двигателга эга бўлди, унинг кучи 245 от кучини ташкил этади. Бу эса, Octavia RS моделидан 15 от кучига қувватлироқдир. Двигатель олти босқичли механик узатмалар қутиси ёрдамида машинани ҳаракатга келтиради. Бундан ташқари, унга 7 босқичли автоматик узатмалар қутиси ҳам ўрнатилиши ҳам мумкин. 

Skoda Octavia RS 245 лифтбеки соатига 100 км тезликка 6,6 сонияда эришади. Бу Octavia RS моделига қараганда 0,1 сонияга тезроқдир. Универсал Octavia RS 245 6,7 сонияда “юз”га чиқади. Автомобилнинг энг юқори тезлиги электроника ёрдамида соатига 250 км тезлик билан чекланган. 

 

Мавзуга оид