Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Трампнинг иммиграция бўйича фармони бажарилиши вақтинчалик тўхтатилди
АҚШ Давлат департаменти Сиэтлдаги федерал суднинг қарори ҳақида адлия вазирлиги томонидан расман хабардор этилди ва президент Дональд Трампнинг бир қатор давлатлар фуқароларига кириш визаларининг бекор қилиниши ҳақидаги фармони бажарилишини тўхтатди.
"Биз визалар амал қилинишининг вақтинчалик тўхтатилишини бекор қилдик. Визаларга эга шахслар агар визалар амал қилувчи бўлса, АҚШга кира оладилар", деб айтилди АҚШ Давлат департаментида.
Давлат департаменти журналистларга ушбу масала бўйича батафсил маълумотлар пайдо бўлиши билан уни тақдим қилишга ваъда қилди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026