19:01 / 04.02.2017
7534

Британия собиқ бош вазири Кэмерон: мен ҳали қайтиб келаман

Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон “яна қайтиб келиши”ни айтди. У АҚШнинг Калифорния штати собиқ губернатори, актёр Арнольд Шварценеггер билан учрашувда шундай баёнот билан чиққан. Актёрнинг Snapchat тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган видеоёзув The Guardian нашри томонидан тақдим этилди.

Аввалига Шварценеггер Кэмеронни ўзининг “яхши дўсти” деб таништирди. Шундан сўн Кэмерон: “Мен бу ерда губернатор билан турибман, ва у ўз ишини жуда ҳам яхши бажарди. Мен яна қайтиб келаман” деган.

Собиқ бош вазир Шварценеггернинг “Терминатор” фильмидаги гапидан иқтибос келтирган. Бироқ Кэмерон ўз иборасига ҳеч қандай изоҳ бермади ҳамда сиёсатдаги бўлажак режаларига ойдинлик киритмади. 

Маълумот учун, Кэмерон британияликларнинг аксарияти 23 июнь кунги референдумда мамлакатнинг ЕИдан чиқиши учун овоз берганидан сўнг бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди. 

Top