Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида қор кўчкиси сабабли ҳаракатланиш тўхтатилди
Фото: МЧС
3 февралда соат 9:40 да Қамчиқ довонида А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 233-километрида 1000 куб метр ҳажмдаги қор кўчкиси юз берди. Соат 10:30 да эса шу йўлнинг 243-километрида 250 куб метрлик қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
ФВВ ва "Ўзавтойўл" компанияси кучлари билан йўлни қордан тозалаш бўйича тадбирлар ўтказилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган.
Йўлнинг қолган қисмларида ҳам кўчки юз бериши хавфи туфайли 228-253-километрларида ҳаракатланиш тўхтатилган.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларида, Наманган вилоятининг Поп туманида йўловчиларни ва автотранспорт ҳайдовчиларини қабул қилиш бўйича чоралар кўрилган.
Довонни кечиб ўтишга имконияти бўлмаганлар Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ва Поп тумани умумий овқатланиш пунктларида жойлаштирилмоқдалар. Уларга барча шароитлар, иссиқ егулик, сув, дам олиш учун жойлар муҳайё қилинган.
ФВВнинг таъкидлашича, қор қатламининг ҳолати нобарқарор ва кўчиш хавфи сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 11.12.2025
Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан қулаб тушди
09:30 / 10.12.2025
Қамчиқ довонида қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво шароитида ҳайдовчи ва йўловчиларга ёрдам бермоқда
07:57 / 10.12.2025
Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
11:44 / 09.12.2025